ГУЛЛИ ЎСИМЛИКЛАР

ГУЛЛИ ЎСИМЛИКЛАР (Magno liophyta ёки Angiospermae) , ёпиқ уруғли ўсимликлар, ёпиқ уруғлиларгул чиқарадиган юксак ўсимликлар гурухи. Уругчи органининг мавжудлиги ва қўш уруғланиш Г. ў. га хос хусусиятдир. Гулли ўсимликларнинг уруғ куртаги бир ёки бир нечта бўртган мева баргларидан иборат берк тугунча бўшлиғида бўлади. Уруғлари мева ичида жойлашган (ёпиқ уруғлилар деган ном шундан келиб чиққан). Бундай ўсимликлар икки синф (бир паллали ўсимликлар ва икки паллали ўсимликлар)га бўлинади. Ўз навбатида булар ҳам кенжа синфлар, тартиб, оилалар, туркумлар ва уларнинг барча оралиқ категориялари билан турларга бўлинади.

Гулли ўсимликларда 400 оила, 12 мингдан ортиқ туркум ва 250 мингга яқин тур мавжуд. Ер юзидаги юксак ўсимликларнинг ярмидан кўпроғини ёпиқ уруғли ўсимлик турлари ташкил этади. Одамлар учун керақли ўсимликлар, жумладан озиқ-овқат ўсимликлари (буғдой, жавдар, шоли, картошка, дуккақлилар ва б.), толали ўсимликлар (ғўза, зиғир, каноп ва ҳ. к.), эфир мойли ва доривор ўсимликлар, мевалилар ва каучукли ўсимликларнинг кўпчилиги Гулли ўсимликларга киради.

Loading...