ГУЛНОБОД ЖАНГИ

ГУЛНОБОД ЖАНГИЭрон сафавиплари ва афғон қўшинлари ўртасида (1722 й. 8 март) бўлган жанг. Исфаҳон яқинидаги Гулнобод қишлоғи яқинида сафавий қўшинлари бутунлай тор-мор қилинган. Афғонлар қўшини раҳбари Маҳмуд Гилзойи (Хотаки) бундан фойдаланиб, сафавийларнинг пойтахти Исфаҳонни қамал қилган. 1722 й. 22 окт. да Эрон шоҳи Ҳусайн Сафавий Исфаҳонни афғонларга топширган. Шу йилиёқ Маҳмуд Гилзойи Эрон шоҳи тахтига ўтирган.