ГУЛОБОД

ГУЛОБОДСамарқанд вилоятидаги қишлоқ (1985 й. дан). Самарқанд тумани маркази. Г. Самарқанд ш. дан 12 км, Катта Ўзбекистон трактининг ўнг ёқасида. Аҳолиси 10 мингдан зиёд (1998). Гулободда Ўзбекистан—Эрон, Ўзбекистон— Америка ва Ўзбекистан—Германия қўшма корхоналари ташкил этилган. Корхоналарда чинни, мебель, кийимкечак, сут маҳсулотлари ва б. истеъмол моллари ишлаб чиқарилади. Гулободда туман ҳокимияти биноси, банк, агрокомбинат, лицей, алоқа бўлими, савдо шахобчалари, стадион бор. Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Афғонистондаги урушда қурбон бўлган шу туманлик фуҚаролар хотирасига ёдгорлик, Жомий ва Навоийларга ҳайкал ўрнатилган. Қишлоқ марказида хиёбонлар, атрофида 1,5 минг га майдонда боғ барпо қилинган.

Prev Article

ГУЛНОЗ

Next Article

ГУЛСУН