ГУЛҚАНД

ГУЛҚАНД — ўртапишар помидор нави. Ўзбекистон сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик и. т. ин-тида «Витаминли» нави намунасидан танлаш йўли билан яратилган (1986). 1990 й. дан иссиқхоналарда кузги-қишки мавсумда етиштириш учун р-нлаштирилган. Бўйи 120 — 150 см га боради, бўғимлари ораси 4—10 см. Барги оддий, йирик, оч яшил, ён баргчалари кам. Меваси думалоқ, чўққиси силлиқ, қизил, уруғи кам. Таркибида 3 — 3,2% қуруқ модда, 1,6 — 1,7% қанд, 9,6—12 мг % аскорбин кислотаси бор. Бир дона мевасининг ўртача оғирлиги 120 г. Ниҳоллар тўлиқ униб чиққанидан кейин биринчи мевалари 95 — 120 кунда пишади. Ҳосилдорлиги ўртача 4,5 кг/м2. Бир поя қолдириб шакл берилади (бош поя чилпилмайди). Фузариоз вилтга чидамли.

Prev Article

ГУЛШИРА

Next Article

ГУЛҚОҒОЗ