ГУЛШАНИЙ

ГУЛШАНИЙ (тахаллуси; асл исми Мулла Муҳаммад Содиқхожа) (1861 — 1910) — бухоролик тарихчи, шоир. Бухоро амирлигининг тарихий геогр. сига оид «Тарихи Ҳумоюн» асарини яратган. Гулшаний ўз асарида амирликнинг ҳар бир вилоятида нечта шаҳар, қасаба, қишлоқ борлиги, аҳолиси ҳақида ёзади. Mac, Шаҳрисабз ш. ҳақида шаҳар икки қатор девор билан ўралгани, шаҳар деворининг 3 дарвозаси (Китоб, Чармгарон, Қарши) борлиги, Қарши дарвозаси яна Лаълистон ҳам деб аталиши, дарвозадан бир ярим чақирим ерда амирнинг Лаълистон деб аталувчи чорбоғи бўлгани, шаҳарда 45 Мадраса, 64 масжид, 4 хонақоҳ, икки ҳаммом, 15 карвонсарой бўлганлиги айтилади. Ҳар вилоят, шаҳар, қасаба аҳолисининг сони ва уларнинг машғулоти ҳақида ҳам маълумот берилади. Асар Тожикистон ФА ШИ қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Рус тилига таржима қилинган. Гулшаний шеърлари 20-а. бошларида Бухорода тузилган тазкира ва баёзларга кирган.

Prev Article

ГУЛХАНИЙ

Next Article

ГУЛЬДЕН