ГУЛТОЖИХЎРОЗ

ГУЛТОЖИХЎРОЗ, тожихуроз (Gelosia cristata L.) — гултожихўроздошлар оиласига мансуб бир йиллик ут. Пояси тик, буйи 10—70 см. Барглари йирик, уз. 5—7 см, эни 2,5 см, узун бандли. Тупгули хар хил шаклда, асосан, барг қўлтиғида жойлашган. Ранги тўқ қизил ёки кўкиш сариқ тусли. Гуллари икки жинсли, гулқўрғони оддий, чангчиси 5 та. Меваси куп уруғли кўсакча, уруғидан кўпаяди. Ўзбекистоннинг деярли барча жойларида манзарали усимлик сифатида эқилади.