Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ГУЛТОЖИХЎРОЗДОШЛАР

ГУЛТОЖИХЎРОЗДОШЛАР, мачиндошлар (Amaranthaceae) — икки паллалиларга оид ўт ёки буталардан иборат оила. Барглари текис, бутун, гуллари тўп-тўп, бошоқсимон ёки рўваксимон, тўпгулларга йиғилган. Меваси ёнғоқча, баъзан резавор. Баъзи гуллари илмоқча ёки тукчага айланган. Бу оиланинг 64 туркуми ва 850 га яқин тури бор. Кўпчилиги иссиқ мамлакатларда тарқалган. Баъзилари (мас, мачинлар) экинлар орасида (бегона ўт) ўсади, бошқалари эса (мас, гултожихўроз) хушманзара ўсимлик сифатида эқилади. Ўзбекистонда 3 та туркумга мансуб 13 тури усади. Шулардан 2 таси маданий манзарали тур ҳисобланади.

Next Article

ГУЛТУВАК