
ГУЛУНГИ ЛУЧЧАК
ГУЛУНГИ ЛУЧЧАК — халқ селекциясида яратилган эртапишар ўрик нави. Ўрта Осиё ўрик навларининг Зарафшон гуруҳига киради. Дарахти ўртача, яхши усади. Меваси йирик (40 г), юмалоқ, ялтироқ, оч-сариқ, қирмизи ранг. Пўсти туксиз, ялтироқ, ўртача қалинликда, эти калин (9—10 мм), ўртача сувли, ширин, хушбўй, данаги 2,3 г. Қишки ва бахррги совуқларга чидами ўртача, яхши парваришланганда юқори ҳосил беради. Меваси тўкилмайди, шохида узоқ сақланади. Ҳатто қурғоқчилик йилларида ҳам яхши усади ва мева беради. Кўчати экилгандан сўнг 6—7-йили ҳосилга киради. 18—20 йилда тўла ҳосил бера бошлайди (130 — 150 кг). Йил оралаб мева беради. Мартнинг охирида гуллайди (5—6 кун). Кўрсодиқ, Субхоний навларидан яхши чангланади. Меваси июнь ўрталарида пишади. Ҳўллигича истеъмол этилади, консерва қилинади. Туршак солинмайди. Ташишга чидами яхши. Самарқанд ва Бухоро вилоятларида кенг тарқалган.