ГУЛХАН

«ГУЛХАН» — адабий-бадиий, безақли болалар журнали. Муассислари: Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистан Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати. Ойда 1 марта чиқади. Дастлаб «Ёш куч» (1929 — 41) номи билан чиққан, 1941 — 45 й. лардаги уруш сабабли жур. ни чоп этиш вақтинча тўхтатилган. Сўнгра «Пионер» (1952 — 57) номи билан нашр қилинган. 1957 й. дан ҳоз. номда. «Г» саҳифаларида Ўзбекистон болалари ҳаёти, уларнинг орзу-интилишлари, шунингдек, бадиий адабиёт, санъат, халқ оғзаки ижоди, турли спорт ўйинлари мунтазам ёритилиб борилади. «Гулхан» кутубхонаси сериясида болалар ижодидан китобчалар ҳам чиқарилади. Жур. га турли й. ларда Ғани Жаҳонгиров, Жуманиёз Жабборов, Тўлқин Козоқбоев, Худойберди Тўхтабоев, Абдулла Орипов, Сафар Барно ва б. муҳаррирлик қилишган. Адади 70000 (2002). Муҳаррири Омон Матжон (2002 й. дан).