ГУЛХАЙРИ (Althaea) — гулхайридошларта мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар туркуми. Европа ва Осиёнинг ўрта минтақаларида 12 тури ўсади. Ўзбекистонда Гулхайрининг битта экма ва 7 та ёввойи тури бор. Г. лар тўқайларда, суғориладиган майдонларда ва б. ерларда учрайди. Гуллари тўғри, 5 бўлақли, икки жинсли. Гулхайри доривор, манзарали ўсимлик, ундан бўёқ олинади. Ўзбекистонда Гулхайрининг A. rosea тури манзарали ва доривор ўсимлик сифатида кўп эқилади. Пояси 1,5—2 м, йўғон, туклар билан қопланган. Барглари 3—7 бўлақли, узун бандли. Гуллари якка-якка ёки 2—3 тадан барг қўлтиғида ва поя ичида ўрнашган. Тожбарглари қат-қат жойлашган. Июнь—авг. да гуллаб, июль—сент. да уруғлайди. Тожбаргларидан вино, сирка ва б. га ранг беришда ҳамда тери, шойи ва жун кабиларни бўяшда фойдаланилади. Гулхайрининг A. offi cinalis тури доривор ўсимлик сифатида тиббиётда фойдаланилади. Унинг илдизидан тайёрланган суюқ экстракт нафас йўллари касалликларида (айниқса болаларда) балғам кўчириш, кўкракни юмшатиш учун ва яллиғланишга қарши, меъда-ичак касалликларида эса ўраб олувчи дори сифатида ишлатилади.