ГУЛЁР-ШАҲНОЗ — Рост мақомининг «Ушшоқ» шўъбаси асосида яратилган беш қисмли Фарғона—Тошкент мақом йўлларицан. Шаҳноз—Гулёр деб ҳам аталади. Пардалар тузилиши Рост (мақомлад)ига мос келади. Унинг қисмлари — «Гулёр», «Шақноз», «Чапандози Гулёр», «Ушшоқ» ва «Қашқарчаи Ушшоқ» оҳанг ва ритмик хусусиятлари б-н бир-биридан анча фарқ қилади. Г.-Ш. нинг чолғу йўллари ҳам мавжуд.