ГУЛЁР

«ГУЛЁР» — 1) оммабоп ўзбек халқ қўшиқларидан;

2) ривожланган шаклли ўзбек ашула йўлларидан. Дастлаб Тошкент, Фарғона водийсида машҳур бўлган. У сарахбор усулида 2/4 такт ўлчовида ижро этилади. Уйғур халқ мусиқасида ҳам «Гулёр» номли қўшиқлар бор, буларда шеърнинг ҳар мисрасидан кейин «Гулёр» сўзи такрорланади (яна қ. ГулёрШаҳноз). Республикамизда «Гулёр» номидаги бир неча аёллар фольклор-этнографик ансамбллари мавжуд (мас, Бўстонлиқ туманидаги «Гулёр» ансамбли).

Prev Article

ГУЛДЎЗИ