ГУМБОЛЬДТ

ГУМБОЛЬДТ (Humboldt) Вильгельм (1767.22.4, Потсдам — 1835.3.4, Тегель, Берлин яқинида) — немис филологи, файласуфи, тилшуноси, Пруссия давлат арбоби. Гумбольдт бошланғич мактабни черковдан ажратиб, Песталоцци (1746 — 1827, швейцариялик педагог-демократ) методларини таълимга жорий қилди, Берлин ун-тига (хоз. Гумбольдт номи билан аталади) асос солди, Пруссия ФАни қайта қурди. Гумбольдт — И. В. Гёте ва Ф. Шиллер замонидаги немис мумтоз гуманизлшнинг йирик вакилларидан. «Ява оролидаги кави тили ҳақида» (1836 — 39) асарида тилшуносликдаги қиёсий-тарихий методнинг фалсафий асосларини яратди. Гумбольдт тилларнинг морфологик таснифини ҳам ишлаб чиқди.