ГУМБУЛОҚ ГАЗ КОНДЕНСАТ КОНИ

ГУМБУЛОҚ ГАЗ КОНДЕНСАТ КОНИҚашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган кон. Гумбулоқ структураси 1956 й. да аниқланган. Гумбулоқ газ конденсат конида чуқур бурғи қудукдар 1967 й. дан қазила бошлади. Дастлабки қазилган қудуқда юқори юра оҳактошларида газ борлиги маълум бўлди. Коннинг геологик тузилишида юра, бўр, палеоген, неоген ва антропоген ётқизиклари иштирок этган. Тектониктузилишига кўра Г. г.-к. к. Одамтош антиклиналь зонасига мансуб. Конда нефть уюми 1350 м чуқурликда жойлашган. Газ уюмининг уз. 10 км, кенглиги 2,75 км, қалинлиги 150 м.

Конда 15 ва 15а горизонтлар маҳсулдор. Газ дебити 3,5 — 5,0 минг м3/сутка. Кондаги газ метанли, кам азотли, кам ёғли, конденсатли, конденсат метанли, енгил, юқори бензинли. Бензиннинг миқдори конденсатда 70% гача.