ГУМИД ИҚЛИМ (лот. humidus — намлик) — ёғингарчилик миқдори буғланишдан ортиқ бўлган, намлик тупроққа шимиладиган, ортиқча сув ариқлар, дарёлар тарзида чиқиб кетадиган нам иқлим. Г. и. ўрмон ўсимликларининг ривожланиши учун жуда қулай. Гумид иқлим қуйидагиларга фарқланади:
1) абадий музлик мавжуд бўлган, грунт сувига тўйиниш манбаи бўлмаган қутбий Гумид иқлим ; 2) ёғинлар тупроққа қисман шимиладиган, грунт суви мавжуд бўлган ва грунт сувига тўйиниш манбаига эга фреатик Гумид иқлим