ГУМИЛЁВ Лев Николаевич

ГУМИЛЁВ Лев Николаевич (1912.1.10, Царское Село — 1992, СанктПетербург) — тарихчи, этнолог ва географ олим. Рус шоирлари Н. С. Гумилёв ва А. Лхматоваларнинг фарзанди. Ленинград ун-тини битирган (1946). 1930—50 й. ларда таъқибга учраб, икки марта қамалган. Тарих фанлари дри (1961), геогр. фанлари дри (1974). 1961 й. дан Ленинград ун-ти қошидаги Геогр. илмий тадқиқот ин-тида илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим. Инсон ва этносларнинг биологик ижтимоий моҳияти ҳақидаги таълимот асосчиси; этногенезнинг наслдан-наслга ўтувчи асосий энергетик белгиси пассионарлик — биокимёвий қувват ортиши натижасида одамлардаги онгли биологик қобилиятларнинг ниҳоят даражада кучайиши ғоясини илгари сурган. Бундай жараёнларнинг намоён бўлиши тарихий тараққиётга кучли таъсир кўрсатади.

Туркий, мўғул, славян ва Евросиёдаги бошқа халқлар тарихи ҳақида йирик тадқиқотлар яратган. Шарқ тилларини мустақил равишда ўрганган. Асарлари кўплаб хорижий тилларда нашр этилган. Собиқ Шўро тоталитар тузумига хос ноҳақ таъқиблар Гумилёвни кенг кўламда илмий фаолият олиб боришига халақит берган. Асарлари узоқ йиллар босилмай қолган. Ўзбек, татар, пуштун, тожик, туркман, ҳинд адабиётидан кўплаб таржималар қилган. ЮНЕСКО йўли билан археол. ва тарих фанлари бўйича ўтказилган Халқаро илмий анжуманларда иштирок этган.

Ас: Хунну. Срединная Азия в древние времена, М., 1960; Подвиг Бахрама Чубина, Л., 1962; Открытие Хазарии (Историко-географический этюд), М., 1966; Древние тюрки, М., 1967; Поиски вымышленного царства, М., 1970; Хунны в Китае. Три века войны Китая со степными народами; М., 1974; Этногенез и биосфера Земли, М.-Л., 1979, вып. 1; вып. 2, М.-Л., 1980; вып. 3, М.-Л., 1980; Этногенез и биосфера Земли, Л., 1989; Древняя Русь и Великая степь М., 1989; География этноса в исторический период. Л., 1990.