ГУМИЛЁВ Николай Степанович

ГУМИЛЁВ Николай Степанович [1886.3(15).4, Кронштад, – 1921.24.8, Петроград] — рус шоири. Анна Ахматованинт умр йўлдоши. 20-а. нинг 10-й. ларидаги акмеизмнинг (юн. акте сўзидан — бирор нарсанинг олий даражаси) йирик вакилларидан. Асосий асарлари: «Истилочилар йўли» (1905), «Романтик гуллар» (1908), «Марварид» (1910), «Бегона осмон» (1912), «Ўқдон» (1916), «Гулхан» (1918), «Чодир» (1921), «Оловли устун» (1921) шеърий тўпламлари, «Пальма сояси» (1922) ҳикоялар тўплами, «Рус шеърияти ҳақида мактублар» (1923) танқидий мақолалар тўплами. Вольтер, Т. Готье, С. Колриж, Гумилёв Гейне ва б. адибларнинг асарларини рус тилига таржима қилган. Петроградда «Всемирная литература» («Жаҳон адабиёти») нашриётининг ишида қатнашган. Ритмларнинг равонлиги, ёрқинлиги, оҳангининг мағрур ва кўтаринкилиги Гумилёв шеъриятининг ўзига хос томонидир. Гумилёв 1917 й. окт. даги давлат тўнтаришини қабул қилмади ва аксилинқилобий фитна иштирокчиси сифатида қатл этилди. 1991 й. Г. иши таркибида жиноят йўқлиги сабабли тўхтатилган.

Loading...