ГУММА (лот. gummi — елим; консистенциясининг ўхшашлигига қараб берилган ном) , сифилома — бириктирувчи тўқимадан ривожланган тугунсимон тузилма — ғудда, дўмбоқ, захмнинг учинчи даврида пайдо бўлади. Инфекцион гранулёмап хос. Суяк, жигар, бош мия, шунингдек, турли аъзо ва тўқималарда кузатилади.