ГУННЛАР, ҳуннлар (лот. Hunni) — мил. 2 — 4-а. ларда туркий ҳунларнинг Уралолди ва Волга бўйидаги ўғур (угор) қабилалари билан аралашувидан ташкил топган халқ. Мил. 1-а. даҳунлар Марказий Мўғулистондан Жунғорияга сиқиб чиқарилган. Мил. 155 —160 й. лардаҳунларнинг катта қисми Уралолди ва Волга бўйига келиб маҳаллий ўғур қабилалари билан ягона қабила иттифоқига бирлашган ва шундан эътиборан Ғарб тарихий манбаларида гуннлар деб атала бошлаган. Гуннларнинг келиб чиқиши ҳақидаги ушбу қараш рус олими К. А. Иностранцев томонидан олға сурилиб, у ягона туркийзабон халқ — ҳунларнинг ғарбий тармоғини — Г., шарқий тармоғини — ҳунлар деб аташни тақлиф этган. Бу фикрни кўпчилик олимлар (С. В. Киселёв, М. И. Артамонов, Л. Р. Кизласов, Н. Я. Мерперт, Л. Н. Гумилёв (Россия), Мак-Говерн (Англия), Е. Прицак (Чехия) ва б. қўллаб-қувватлашган. М. Ажи (Россия) Гуннларни Дашти Қипчоқ аҳолиси — қипчоқлар деб атайди.
4-а. нинг 70-й. ларида Гуннларнинг ғарбга томон оммавий суратда силжиши бошланган. Гуннлар аланларни тобе этиб, Баломбир бошчилигида Дон дарёсидан ўтганлар ва Эрманарих давлатини агдариб (375) остготларнинг катта қисмини бўйсундиришган ҳамда 376 й. да вестгопыарим Фракияга чекинишга мажбур қилишган (қ. Халқларнинг буюк кўчиши). УП й. Г. бевосита Рим империяси билан юзма-юз келишган. Кучли отлиқ қўшинга эга бўлган кўчманчи Гуннларнинг шиддат билан олға юришлари замондошларида улкан таассурот крлдирган. Бу юришлар тафсилоти Аммиан Марцеллин (4-а) ва Иордан (6-а.) асарларида анча батафсил ёритилган. Уларнинг хабар беришларича, Гуннларнинг ҳаёти овчилик билан ўтган, улар иморатлар қуришмаган, ўқларини пайкони учун темир ўрнига суякдан фойдаланишган, қабила бошлиқлари (йўлбошчилар) нинг меросий ҳокимиятидан бехабар бўлишган. Афтидан кўпроқ бу ҳол ҳунлар атрофига уюшган ўғурларга тегишли бўлган; Г. га тобе ҳудудлардан топилган 2 — 5-а. ларга оид моддий маданият ёдгорликлари Гуннларда қадимдан ўзига хос маданият мавжуд эканлигидан дарак беради. Ов қиладиган ерлар ва яйловларга бўлган эҳтиёж Гуннларнинг Европага бостириб киришларининг асосий сабаби эди. Ғарбий Рим империяси Гуннлардан германлар ва халқ ҳаракатларига қарши курашда иттифоқчи сифатида фойдаланди (Г. ни Полленция яқинида 402 й. да Аларихни, 406 й. Этрурияда Радагайсни, 434 й. бургундларни тор-мор этишда иштирок этишлари ва б.). 395 — 397 й. ларда Г. Сурия, Каппадокия ва Месопотамияни талон-торож этишган, 408 й. Фракияга, 415 й. Иллирияга бостириб киришган. 420 й. га келиб Паннонияда ўрнашиб олганлар. Подшо Ругила (вафоти 434 й.)нинг жияни Аттила даври гунн қабилалар иттифоқининг ҳудудий жиҳатдан энг кенгайган ва ҳарбий қудрати энг юксалган пайти бўлган. 445 й. Аттила тахтдоши ва амакиваччаси Бледани қатл этиб, бутун ҳокимиятни ўз қўлига олган; 448 й. га келиб шарқий вилоятларда акацирлар (М. И. Артамонов уларни Гуннларнинг бир қисми деб ҳисоблайди)нинг сепаратик ҳаракатлари барҳам топган. Гуннларнинг асосий ер-мулклари ва подшонинг қароргоҳи Паннонияда жойлашган.
Гуннлар 447 й. Аттила йўлбошчилигида Шарқий Рим империясига юриш қилиб, Константинополь остоналаригача етиб борганлар. Византия элчиси Приск Аттила билан сулҳ битими тузиш ҳақида келишиб олган, унга кўра илгаридан Византия тўлаб келаётган товон миқдори оширилган. 451 й. Аттила ўзига тобе бўлган барча қабилаларни тўплаб Галлиятя бостириб кирган, йўлида дуч келган Мец, Страсбург, Вормс, Майнц ва б. шаҳарларни эса вайрон қилган. Г. Орлеанни қамал қилишган, 451 й. 15 июнда Каталаун жангияа улар Ғарбий Рим империяси ва унинг иттифоқчиларидан ташкил топган қўшин билан тўқнашган; 452 й. Италияга бостириб кирган Г. Аквилея ва Миланни талон-торож этишган. Римни қамал қилишганда Рим папаси Лев (Леон) I Аттила олдида тиз чўкиб, катта товон эвазига сулҳ тузилишига эришган. Шундай қилиб Ёйиқ (Урал) дарёсидан Рейн дарёсигача чўзилган улкан ҳудуд Гуннлар салтанати қўл остига кирган.
Аттила даврида Гуннлар даги ижтимоий тузум уларнинг Уралолдида яшаган аждодларининг тузумидан кўп жиҳатдан фарқ қилган. Мулкий табақаланиш кучайган.
Прискнинг маълумотига кўра, Аттиланинг қароргоҳи ёғочдан ясалган улкан саройдан иборат бўлган, Гуннларда патриархал қулчилик кенг тарқалган.
Йўлбошчилар ҳокимияти эндиликда меросий бўлган. Бироқ Гуннлар Европа шароитида ҳам кўчманчи ҳаёт тарзини ўзгартирмаганлар. Уларнинг ижтимоий-жамоа тузуми харбий демократия босқичида бўлган. Тобе этилган қабилалар Гуннларга солиқ тўлаб, уларнинг ҳарбий юришларида иштирок этишарди.
Қадимдан 1. ягона осмон руҳи — i ангрига сажда қилиб, тангричилик динига эътиқод қилишган. Баъзи тадқиқотчилар (М. Ажи) фикрига кўра, христиан динининг жуда кўп рамзлари (мас, хоч, ибодатхоналар, ибодатлар, иконалар, черков қўнғироқлари ва б.) мил. 4-а. да Гуннлар билан келган. Гуннлар болани бешикка белаганлар, от гқиладштини еб, сутини ичганлар. Аттиланинг вафотидан сўнг (453) ўғиллари ўртасида тахт учун бошланган ўзаро низо Гуннларга тобе бўлган ва гунн қабилалар иттифоқига кирувчи гепидлар ва б. қад. герман қабилаларининг қўзғолон кўтаришларига сабаб бўлган. Недао дарёси бўйида (Паннонияда) Гуннлар енгилган, қабилалар иттифоқи тарқаб кетган. Гуннлар Қора денгиз буйларига чекинган, лекин бу ердаги уғур қабилалари уларни тинч қўймагач, яна ғарбга томон йўл олганлар. 469 й. Фракия ҳудудига кирганларида, Византия томонидан тўхтатилганлар.
Гуннларнинг Ғарбий Европага қилган юришлари Ғарбий Рим империясининг таназзулга учрашига, эски ижтимоий тузум — қулдорлик тузумининг ўрнига янги ижтимоий муносабатларнинг шаклланишига туртки бўлган.
Гуннлар номи гарчи баъзан ўрта аср муаллифлари томонидан кўпгина кўчманчи қабилаларни мажозий маънода аташ учун қўлланган бўлсада, Гуннлар халқ сифатида барҳам топган. Гуннларнинг қолган-қутганлари Волга булғорлари тазйиқи остида шим. га силжиб чуваш халқи этногенезида иштирок этганлар. Гуннларнинг махсус тармоғини афтидан Доғистон Г. и (аварлар) ташкил этган. 5-а. да улар дастлаб, сосонийларга қарши қўзғолон кўтарган арманларни қўллаб-қувватлашган, кейинчалик эса Кавказ Албаниясилаги қўзғолонни бостириш учун сосонийларга ёлланганлар. Дарбанднинг шим. да, маркази Варачан ш. бўлган кичик подшохлик (7-а. да хазарларга вассал бўлган) Гуннлар билан боғлиқ бўлган деб тахмин этиш мумкин.
Европа халқлари адабиёти, санъати (рассомлик, ҳайкалтарошлик, театр) да Гуннлар б-н, хусусан, Аттила билан боғлиқ жуда кўплаб асарлар яратилган.
Ад.: Иностранцев К. А., Хунну и гунны, Л., 1926; Гумилёв Л. Н., Хунну. Срединная Азия в др. времена, М., 1960; Иордан, О происхождении и деяниях гетов, М., 1960.
Фахриддин Ҳасанов.