ГУНО

ГУНО (Gounod) Шарль Франсуа (1818.17.6, Париж – 1893.18.10, СенКлу, Париж ёнида) — француз композитори, органчи, дирижёр. Француз лирик операсининг яратувчиларидан ва йирик вакили. Энг яхши опералари драматургик ўзгаришларга бойлиги, маиший саҳналарнинг қаётийлиги, куйоҳангларнинг самимийлиги ва француз миллий мусика анъаналарига яқинлиги, гармония ва чолғулаштириш воситаларининг нафислиги билан ажралиб туради. 12 опера (жумладан «Сафо», 1850; «Фауст», 1859; «Мирейл», 1864; «Ромео ва Жульетта», 1864), 2 симфония, диний мавзудаги оратория, месса ва реквиемлар, чолғу ансамбллари, фортепиано пьесалари, хорлар, 200 дан ортиқ романс ва қўшиҚларнинг муаллифи. Гунонинг «Фауст», «Ромео ва Жульетта» опералари Навоий театрида мунтазам қўйилиб келмоқда.