ГУНОҲ

ГУНОҲ — диний ахлоқий тушунча. Диний ақидаларга хилоф иш ёки хатти-ҳаракатни билдиради. Гуноҳ тушунчаси қадимда турли тақиқларни бузувчи, ахлоқсиз одамнинг ҳаракати маъносида қўлланилган. Гуноҳ тушунчаси барча динларга хос. Уларнинг ҳаммасида Гуноҳ ишлар Қораланади. Ислом динида ширк, яъни Аллоқни бутунлай инкор этиш ёки унга тенг келадиган бошқа илоҳий кучлар бор деб эътиқод қилиш энг катта Гуноҳ ҳисобланади. Ширкни Аллоҳ кечирмайди. Аммо ундан бошка катта ва кичик Гуноҳларни хоҳлаганича кечириши ёки маълум меъёрда жазолаши мумкин. Катта Гуноҳ ларнинг адади тўғрисида ислом манбаларида турлича фикрлар айтилган. Ота-она қарғишини олиш, сеҳр-жоду б-н шуғулланиш, қотиллик, зино, ёлғон гувохлик бериш, ўғрилик, чақимчилик, қиморбозлик, риёкорлик, фирибгарлик, ҳаром қилинган нарсаларни истеъмол қилиш, дилозорлик ва ҳ. к. катта Гуноҳ ҳисобланади. Баъзи ислом уламолари катта Гуноҳлар сонини 300 тагача санаб ўтишган. Кичик Г. лар эса беҳисобдир.

Prev Article

ГУНИБ

Next Article

ГУПЧАК