ГУНТЕКИН Рашод Нури

ГУНТЕКИН Рашод Нури (1892, Истанбул — 1956, Лондон) — турк ёзувчиси, драматург, таржимон, адабиётшунос. Истанбул ун-тини тугатган (1912). Дастлабки асарлари («Эски ошна», 1917; «Ханжар», 1918; «Сирли қўл», 1921 ва б.)да киборлар жамиятига хос иллатлар фош этилган. Ёзувчининг машҳур асарларидан бири «Чолиқуши» (1922) романида турк қишлоҚларининг ёрқин манзараси чизилган, асар қаҳрамонлари ҳаёти, саргузаштлари тасвирланган. «Тамға» (1925), «Шафқат қилинг», «Яшил тун» (1928), «Хазонрезги» (1930) романларида замонасининг ўткир ижтимоий масалалари, инсон ва жамият, яшашнинг маъноси каби муаммоларни кўтариб чиқади. Гунтекин 24 роман, 7 ҳикоялар тўплами, қатор пьесалар ёзган, 24 жилдли асарлар тўплами нашр этилган (1958 — 61). У «Лев Толстой» монографияси (1933) муаллифи. Гунтекин асарлари кўп тилларга таржима қилинган. «Чолиқуши» (1959, 1965, 1968, 1988, 1999, Мирзакалон Исмоилий таржимаси) ва б. романлари ўзбек тилида нашр этилган.

Prev Article

ГУНИБ