ГУРАЛАШ

ГУРАЛАШЎзбекистон ва Тожикистон Республикалари чегарасидаги тоғ довони. Жиззах вилоятининг жан. да, Зомин тумани ҳудудида, Туркистон тизма тоғининг марказидаги Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси чегарасида жойлашган. Мутлақбал. 3200 м. Ерусти парчаланган, ён бағирлари тик. Иқлими совуқ. Ўртача йиллик ёғин миқдори 700 — 800 мм. Атрофида арчазорлар бор. Қишда қалин қор билан қопланиб ётади. Гуралашдан Гуралашсой (Сангзор дарёсининг ирмоғи) водийси орқали ўтган сўқмоқ йўлдан май—окт. ойларида пиёда ва отда ўтиш мумкин.