ГУРЕВИЧ Михаил Иосифович

ГУРЕВИЧ Михаил Иосифович (1892.31.12, Курск вилояти — 1976.25.11, Ленинград) — авиаконструктор. Планёрлар ва самолётларни яратиш билан шуғулланган. Жуда баланд ва тез учадиган қирувчи самолётлар (МИГ) ни лойиҳалаган ва қурган (Ар. Микоян б-н бирга). Бу самолётлар 1941—45 й. лардаги урушда жуда иш берган. Гуревич кейинчалик жуда тез учадиган қирувчи реактив самолётларни лойиҳалаш ва қуришда иштирок этган.