ГУРУЧ

ГУРУЧ — шолини оқлаб олинадиган асосий дон; озиқ-овқат маҳсулотларидан бири. Шоли оқланганда силлиқ, йирик Гуруч билан бирга оқшоқ ҳам тушади. Гуручнинг қайси навли шолидан олинишига қараб турлари кўп. Мас, девзира, жайдари, авангард, аланга, гулзор, кизил Гуруч ва б. Таркибида ўртача 14% сув, 75,2% углевод (асосан крахмал), 7,7% оқсил, 0,4% ёғ, 2,2% клетчатка ва 0,5% кул бўлади. Ватани Осиё бўлиб, шу қитъада яшовчи халқларнинг пазандачилигида асосий масаллик, ҳисобланади. Гуручдан тўйимли, тез ҳазм бўладиган таомлар тайёрланади (қ. Шоли).

Prev Article

ГУРУ

Next Article

ГУСАРЛАР