ГУРХОН

ГУРХОН (туркча ва мўғулча «қур — ғур» — мажлис, қабилалар бирлашмаси) — илк ўрта асрларда Марказий Осиёдаги баъзи кўчманчи халқларда тенг ҳуқуқли қабилалар иттифоқига раҳбарлик қилувчи хон унвони. Қорахитойлар хони ихтиёрий равишда бирлашган 8 қабила уюшмаси раҳбари бўлгани учун Гурхон унвонига эга бўлган.