ГУС

ГУС (Hus) Ян (1371—1415) — чех халқининг миллий қаҳрамони, чех Реформациясининг гоявий раҳбари. Прага (Карлова) ун-тининг ректори (1402—03, 1409—10 й. ларда). Немислар истибдоди ва католик черковига қарши халқ ҳаракатининг илҳомчиси. Индульгенция (Рим папаси томонидан гуноҳдан кечиш эвазига пулга сотиб олинадиган хат) билан савдо қилишни қоралаган, илк христиан ақидаларига қайтишни, руҳонийлар билан дунёвий кишиларнинг ҳуқуқлари тенглаштирилишини талаб қилган. Констанца черков собори ҳукмига биноан ўтда куйдирилган.