ГУСАНЛАР

ГУСАНЛАР — арман халқ қўшиқчи, достончи ва созандалари. Гусанлар санъати Арманистонда қадимдан (дастлабки маълумотлар 5-а. ёзма манбаларида бор) маълум. Ўрта асрларда арман халқ театри иштирокчиларини ҳам Гусанлар деб аташган. Улар турли тадбир (туй базми, сайил, маърака ва б.)да қатнашиб, ишқ-муҳаббат, халқ қаҳрамонлари, ўйин-кулги билан боғлиқ қўшиқларни, алла, йиғи кабиларни ижро этишган, ўзлари хам монодия услубида асарлар яратишган. 17-а. дан Гусанлар ижоди заминида ашуглар санъати ривож топди. Гусанларлар фаолияти ўзбек достончилик ва бастакорлик анъаналарига яқин.

Prev Article

ГУРУ

Next Article

ГУСАРЛАР