ГУСАРЛАР

ГУСАРЛАР (венгерча бирликда — huszar) — енгил қуролланган отлиқ аскарлар. Дастлаб 1458 й. Венгрияда дворян отлиқ лашкарлардан тузилган. Кейинчалик Гусарлар эскадрон ва полклари кўпгина Европа давлатларининг армияларида пайдо бўлган. Польшада 16—17-а. ларда Гусарлар — оғир кавалерия. Рус армиясида 1650 й. дан 1917 й. гача сақланган. 20-а. бошларида Россияда 20 та (шундан 2 таси гвардиячи) Гусарлар полки бўлган.

Prev Article

ГУСАНЛАР

Next Article

ГУСЯНТУНЬ