ГУСЕНИЦА

ГУСЕНИЦА (рус.) — занжирли ғилдирак; бир-бирига ошиқ-мошиқдек бириктириладиган қисмлардан иборат туташ лента ёки занжир. Трактор, бульдозер, танк, одимловчи кранлар, қувур ётқизгичлар, экскаватор ва б. нинг ўтувчанлигини ошириш учун ишлатилади. Гусеницанинг ички томонида ботиқ ва чиқиқлари бор. Машина етакчи ғилдирагидаги тишлар Гусеница ботиқларига кириб, уни олға интилтиради. Гусеница машинанинг икки томонида ғилдираклар остига гўё поёндоз тўшалгандай ёйилиб боради. Гусеницанинг ташқи сиртидаги чиқиқлари машинанинг ер билан яхши тишлашувини (сирпаниб кетмаслигини) таъминлайди. Гусеница металл, резина-металл ва резинадан ясалиши мумкин.

Loading...