ГУСЛИ

ГУСЛИ — торли тирнама рус мусиқа чолғуси. Гусли ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотлар 6-а. га оид. Бир неча хили мавжуд. Энг қад. тури қанотсимон (кичкина чангга ўхшаган) бўлиб, диатоник со шаги 7—12 торлардан иборат. Ундан купроқ рус халқ боянлари эпик асар (достон)лар жўрнавозлигида фойдаланишган. Қалпоқсимон шаклдаги, 11 — 36 торли Гусли скоморох (масхарабоз) ларнинг асосий сози ҳисобланган. 17-а. дан шаҳар маданиятида (курси устида турадиган) кенгроқ шаклдаги, 50—60 металл торлари тортилган хроматик тури тарқалган. Гусли шарқ халқлари созларидан қонунта, Болтиқбўйи халқлари мусиқа чолғуларидан кантеле (карел), каннель (эстон) ва б. га яқин.