ГУСЯНТУНЬ

ГУСЯНТУНЬ — Хитойнинг Харбин ш. яқинидаги манзилгоҳ. Ўрта палеолит даврига мансуб. 1926 й. да очилган, 1931—34 й. ларда ўрганилган. Сўнгги плейстоцен даврида яшаган ҳайвонлар (мамонт, йўлбарс, антилопа, буғу, туяқуш ва б.) нинг 10 мингдан ортиқ суяги топилган. Суяк (бигиз, искана) ва тош (пичоқ, қисқич ва б.) дан ясалган меҳнат қуроллари бор.