ГУТЕНБЕРГ

ГУТЕНБЕРГ (Gutenberg) Иоганн (тахм. 1399 – Майнц – 1468.3.2) – немис ихтирочиси, Европада китоб босиш асосчиси. Пул зарб қиладиган жой (зарбхона) да ишлаб, металлдан шрифт қуйишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 1438 й. да Страсбургда босмахона ташкил этади. 15-а. нинг 40-й. ларида босмахона жараёнининг технологиясини ишлаб чиқиб, ҳаракатланувчи литерани қўллаб босма қолипларини тайёрлаш усулини ихтиро қилди, дастаки ҳарф (сўз) қуйиш қурилмасини яратди, босма прессни қурди. Гарт ва босмахона бўёқларини тақлиф қилди. 1447 й. дан Майнцда дарслик ва оммабоп нашрларни (астрономик календарь ва б.) ни чоп этган. 1452—55 й. ларда Библиянинг 300 нусхасини лотин тилида босиб чиқарган.