ГУЦУЛ ОТИ

ГУЦУЛ ОТИ — юк тортиш ва салт минишга мўлжалланган от зоти. Карпат тоғлари кенгликларида қадимдан ўтрокдашиб қолган украинлар (руминлар уларни «гуцуллар» деб атайдилар) томонидан чиқарилган. Турли хил ишларда фойдаланиш мумкин. Тоғ шароитига ўта мослашган. 100—150 кг юк билан бир кеча-кундузда тоғ йўллари орқали 100 чақирим масофани босиб ўта олади. Озуқа ва шароит танламайди. Жуссаси кичикроқ, туси жийрон ва малла, яғрин бал. 132—136 см, танасининг уз. 137—145 см, кўкрак қафаси айланаси уз. 154—160 см, тўпиғи айланаси 16—17 см. Украинанинг тоғли ва тoғ олди вилоятларида, Чехия, Словакия, Венгрия, Руминия ва Австрияда урчитилади.