ГУТТАПЕРЧАЛИ ДАРАХТЛАР

ГУТТАПЕРЧАЛИ ДАРАХТЛАР — шираси таркибида гуттаперча бўладиган ўсимликлар. Барги оддий, меваси — резавор. Ҳиндихитой ярим о., Катта Зонд, Филиппин о. лари, Янги Гвинея ва Африканинг жан. шарқий қирғоқларида ўсади. Гуттаперча, асосан, Зонд о. ларида ва Малакка ярим о. ида ўcaдиган дарахт (Palaquium gutta)дан пўстини тилиб қўйиб, ширасини оқизиш йўли билан олинади. Битта етук дарахт 0,3—3,2 кг гуттаперча беради. Гуттаперчали дарахтлар тропик мамлакатлардан Европага дастлаб 1656 й. да келтирилди. Қримда, Қора денгиз қирғоқларидаги нам субтропик минтақаларда қайрағочсимон эвкоммия (Eucommia ufmoides) ўсади.