ГУВАЛЁР, Гвалиёр — Ҳиндистоннинг шим. даги шаҳар. Мадҳья-Прадеш штатида. Ахолиси 700 минг киши атрофида (1990-й. лар ўрталари). Муҳим т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Ҳозирги Г. Лашкар, Морар ш. лари ва Гувалёрнинг ўзини қўшилишидан бунёдга келган. Ип газлама ф-калари, кулолчилик, гилам тўқиш корхоналари, тўқимачилик машинасозлиги, заргарлик з-длари ва бир қанча металлсозлик корхоналари; археология музейи бор. Ҳунармандчилик ривожланган. 11 —16-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.