ГУЗАР

ГУЗАР — 1) шаҳар ёки қишлоқнинг уч кўча, тўрт кўчали ёки чойхона ва магазинлар, баққоллик ва қассоблик дўконлари бўлган гавжум ва серқатнов, обод жойи. Одатда, маҳалла одамлари Гузарга чиқиб чойхўрлик қиладилар, суҳбатлашадилар, ҳордиқ чиқарадилар; 2) Бухорода маҳалла, квартал (мас, Сўзангарон гузари, Иброҳимхўжа гузари каби). Гузарни ўтмишда қози тайинлайдиган оқсоқол — гузароқсоқол бошқарган; 3) Хоразмда сойдан қайикдарнинг ўтиш жойи ва одам утиши учун қўйилган махсус қайиқ.