ГВАТЕМАЛА

ГВАТЕМАЛА (Guatemala), Гватемала Республикаси (Republica de Guatemala) — Марказий Американинг шим.ғарбидаги давлат. Майд. 108,9 минг км2. Аҳолиси 11,5 млн. киши (1999). Пойтахти — Гватемала ш. Маъмурий жиҳатдан 22 департаментга бўлинади.

Давлат тузуми. Гватемала — республика. Амалдаги конституцияси 1986 й. 14 янв. да кучга кирган, 1994 й. да ўзгартишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент, умумий овоз бериш йўли билан 4 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи органи — бир палатали Миллий конгресс. Ижроия ҳокимиятни Президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Гватемала ҳудудининг ярмидан кўп қисми 1000—3000 м баландликдаги тоғлик бўлиб, жан. да қатор вулканлар (Тахумулько — 4217 м, Акатенанго — 3975 м ва б.) эни 40—60 км дан ошмайдиган пасттекисликка туташиб кетади. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Фойдали қазилмалари: полиметаллар, олтин, кумуш, нефть, хромит ва марганец рудалари. Иқлими — субэкваториал, пассатмуссон. Ўртача т-ра: пасттекисликларда 23—27», тоғ ораларидаги платоларда 15—20°. Йиллик ёғин: тоғларнинг шим.шарқий ён бағирларида 3500 мм гача, жан.-ғарбий ён бағирларида 2000 мм гача, паеттекисликлар ва ички ботикларда 500—1000 мм. Мотагуа, Полочик дарёларида кема қатнайди. Исабель кули бор. Ҳудудининг 60% га яқини доимий яшил тропик ўрмонлар билан қопланган, тоғликнинг ички қисмларида қарағайдуб ўрмонлари, жан. да барг ташловчи ўрмонлар, саванналар ва бутазорлар бор. Ўрмонларда қимматбаҳо ёғоч, каучук берадиган дарахт кўп. Миллий боғлари — Тикаль, Рио-Дульсе, Атитлан ва б.

Аҳолиси. Асосан испан-индейс дурагайлари (ладинолар) бўлиб, улар гватемаллар миллатининг ўзагини ташкил этади. Қолганлари киче, какчикель, маме, кекчи ва б. элатлардан иборат. Шаҳар аҳолиси — 38,4%. Расмий тили — испан тили. Кўпчилик диндорлар — католиклар.

Тарихи. Мил. ав. 2-минг йилликкача Гватемала ҳудудида яшаган индейс қабилалари деҳқончилик ва овчилик билан шуғулланган. Мил. бўсағасида пайдо бўлган шаҳарларда майя маданияти вужудга келди. 1523 й. испанлар Г. ни босиб олди, кўпгина маҳаллий қабилаларни қириб ташлаб, Испания мустамлакасига айлантирди. 1560 й. да Гватемала генерал-капитанлиги ташкил этилди. 1821 й., Амери-кадаги Испания мустамлакаларининг мустақиллик учун уруши давомида (1810—26) мамлакат мустақилликка эришди. 1824 й. да қулчилик бекор қилинди. 1823 й. 1 июлда пойтахти Гватемала ш. бўлган Марказий Америка бирлашган вилоятлари номли федератив республика тузилди. 1839 й. Марказий Америка федерацияси парчаланиб, Гватемала, Гондурас, Никарагуа, Сальвадор ва Костарика давлатлари ажралиб чиқди. l-жаҳон урушида Гватемала Антанта тарафида бўлди. 1898-1920 ва 1931-44 й. лар мамлакатда диктаторлик тузуми ҳукмронлик қидци. Президент X. Арбенс Гусман ҳукумати (1951—54) бир қанча тадбирларни амалга оширишга интилди, лекин ҳарбий фитна натижасида ағдарилди. 1954—65 ва 1970—85 й. ларда ҳам турли ҳарбий гурухдар томонидан тўнтаришлар уюштирилди. 1985 й. дан фуқаролар ҳукумати ҳокимият тепасига чиқди. Гватемала 1945 й. дан — БМТ аъзоси. Миллий байрами — 15 сент. — Мустақиллик куни (1821).

Снёсий партиялари, касаба уюшмалари. Миллий авангард партияси; Институцион-демократик партия, 1965 й. тузилган; Г. меҳнат партияси, 1949 й. тузилган; Г. христиан-демократик партияси, 1968 й. да асос солинган; Г. республикачилар фронти, 1994 й. тузилган; Миллий озодлик ҳаракати партияси, 1960 й. тузилган. Гватемала касаба уюшма мухтор федерацияси, 1957 й. тузилган; Касаба уюшма бирлиги миллий қўми-таси, 1976 й. да асос солинган; Касаба уюшмалари миллий фронти, 1968 й. ташкил этилган; Меҳнаткашлар миллий касаба уюшма маркази, 1972 й. тузилган; Г. касаба уюшма кенгаши, 1955 й. да асос солинган, Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерациясига киради.

Хўжалиги. Гватемала — қолоқ аграр мамлакат, иктисодиёти тропик ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишга ихтисослашган. Ялпи ички маҳсулотда қ. х., ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 26%, саноатнинг улуши 15%. Мамлакат аҳолисининг 2,5% экинзорларнинг 85% га эгалик қилади. Асосий экини кофе, пахта, шакарқамиш, банан; шунингдек абаку, эфир мойли экинлар, тамаки ҳам етиштирилади. Асосий озиқовқат экинлари: маккажўхори, шоли, картошка, ловия, сабзавот. Чорвачилик 2даражали аҳамиятга эга. Қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Қимматбаҳо ёғоч (бальса, бакаут ва б.) турлари, чикле смоласи тайёрланади. Саноати заиф ривожланган. Рух, вольфрам, сурма, қўрғошин, никель, симоб, кумуш, оз микдорда нефть (мамлакат эҳтиёжининг 25%) қазиб олинади. Озиқ-овқат, кўнчилик, тўқимачилик, нефть кимёси, бинокорлик материаллари корхоналари бор. 2,3 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Эскуинтле ва Пуэрто-Барриос яқинидаги нефть маҳсулотлари з-длари четдан келтирилган хом ашё асосида ишлайди. Ҳунармандчилик ривожланган. Т. й. уз. — 819 км, автомобиль йўллари уз. — 17,3 минг км. Панамерика автойўли Гватемала орқали ўтади. Асосий денгиз портлари: Пуэрто-Барриос, Сан-Хосе, Чамперико. Гватемала ш. да хал-қаро аэропорт бор. Гватемала четга кофе, пахта, банан, қанд-шакар, гўшт, ёғоч, бинокорлик материаллари ва б. чиқаради. Четдан озиқ-овқат, автомобиллар, асбоб-ускуна, нефть келтирилади. АҚШ, Германия, Марказий Америка мамлакатлари, Япония, Мексика билан савдо-сотиқ қилади. Пул бирлиги — кетсаль.

Маорифи, илмий ва маданий муассасалари. Бошланғич мактаблар ҳузурида болалар боғчалари ва мактабгача тарбия бўлимлари бор. Бошлангич таълим 6 й. лик (қишлоқ жойларда 3 й. лик), ўрта мактаблар 5 й. лик; ҳунар-техника мактаблари ҳам бор. 5 ун-тда мутахассислар тайёрланади. Колониал музейда расмлар, ҳайкалтарошлик асарлари, Сантьяго музейида қурол-яроғ, мебель, санъат асарлари, Қад. китоб музейида тарихий ва бадиий асарлар, Чичикастенанго музейида майякиче маданий обидалари, Миллий тарих ва нафис санъат музейида рассомлик, ҳайкалтарошлик, гравюра буюмлари, қад. тангалар, Археология ва этн. музейида майя маданияти ёдгорликлари сақланади. Гватемала ш. да Миллий кутубхона мавжуд. И. т. ва тажриба-конструкторлик ишлари илмий ва техника тадқиқотлари миллий кенгаши ва ФА орқали мувофиқлаштириб борилади. И. т. марказлари: Атом энергияси ин-ти, Электрлаштириш ин-ти, Антропология ва тарих ин-ти, Геогр. ин-ти, Метеорология ва сейсмология ин-ти, расадхона, Тиббиёт, физика ва табиий ФА, Майякиче тили академияси ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Гватемалада бир қанча газ. ва жур. лар нашр этилади. Йириклари: «Диарио де Сентроамерика» («Марказий Америка газетаси», 1880 й. дан), «Импарсиаль» («Холис», кундалик кечки газ., 1922 й. дан), «Насьон» («Миллат», кундалик газ., 1969 й. дан), «Ора» («Соат», кундалик кечки газ., 1944 й. дан), «Пренса либре» («Эркин матбуот», кундалик газ., 1951 й. дан). Миллий радиоэшиттириш ва телекўрсатув бош бошқармаси ҳукумат хизмати бўлиб, у 1931 й. ташкил этилган. Мамлакатдаги радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни назорат қилади. «Вое де Гуатемала» («Гватемала овози») ҳукумат радио ст-яси, бир қанча тижорат телестялари мавжуд.

Адабиёти асосан испан тилида. Майя қабилаларининг қад. маданиятини, шу жумладан юксак даражада ривожланган адабиётини мустамлакачилар йўқ қилиб юборган. Бир неча ёдгорликларгина сақланиб қолган. Испания ҳукмронлиги йилларида Гватемала адабиёти тақлидий тусда бўлган. 18-а. дагина ҳақиқий адабий асарлар яратилди (А. Пас-и-Сальгадо, Р. Ландивар каби ёзувчилар). Мустақилликка эришилгач, адабиёти романтик йўналишдан борди. 19-а. охирларида реалистик роман пайдо бўлди. 20-а. бошларидаги адабий жараёнда модернизм оқими ҳукмронлик қидди. 19-а. — 20-а. биринчи ярмида Р. А. Саласар, Э. Мартинес Собраль, М. Сото Холл, Ф. Кальдерон Авила, Р. Алевало Мартинес каби реалист ёзувчилар ижод қилишди. 1944—54 й. инқилобидан сўнг М. А. Астуриас, Л. Кордоса-и-Арагон, Р. Лейва, О. Р. Гонсалес, У. Альварадо ва б. машҳур бўлди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. 3 — 9-а. ларда Гватемала ҳудудида майя индейсларининг маданияти ва санъати гуллаб яшнаган. Тикаль, Каминалыую, Киригуа марказларида ўша даврга мансуб пирамида ёки минора шаклидаги пойдеворга қурилган ибодатхоналар, саройлар, эҳромлар, бўртма тасвирли тошлар сақланиб қолган. Мустамлака даврида бир қаватли уйлардан ташкил топган тўғри кўчали янги шаҳарлар (Антигуа, Чичикастенанго) барпо этилди. Қалин деворли азим бинолар қурилиб, барокко услубига хос ганчкорлик ва ўймакорлик нақшлари билан безатилди. Театр, президент саройи, ҳукумат саройи ва б. шулар жумласига киради. Кейинги йилларда замонавий бинолар қад кўтарди.

Тасвирий санъатида хал к, ижоди анъаналари давом этиб келмокда (қизил, оқ ва қора газламалардаги геометрик нақшлар, рўмол ва шолчалардаги одам, ҳайвон тасвирлари ва ҳар хил нақшлар, лой ва сопол идишларга ишланган турли безаклар ва б.). Рассомлик санъати линий анъаналар таъсирида ривожланди. 19—20-а. ларда индейсларнинг турмуш манзаралари тасвирланган асарлар яратилди (рассомлар А. Гальвес Суарес, Т. Фонсека, Р. Ласо, ҳайкалтарошлар X. Урруэла, Р. Галеотти Торрес ва б.). Г. да тўқувчилик, каштачилик, кулолчилик, пальма баргидан турли буюмлар ясаш каби бадиий ҳунармандчилик кенг тарқалган. Гватемала ш. да миллий нафис санъат мактаби, Кесальтенангода маҳаллий нафис санъат мактаби мавжуд.

Loading...