ГВИНЕЯ ОҚИМИ — Атлантика океанининг Гвинея қўлтиғи шим. қисмидаги илиқ оқим; ёзда Пассатлараро (Экваториал) терс оқим б-н, қишда Канар оқими тармоғи билан қўшилади. Йиллик ўртача т-раси 26 — 27°, шурлиги 34,5 — 35%о, тезлиги соатига 0,4 — 2,7 км, ёзда тезлиги ортади.