ГВИНЕЯ ҚЎЛТИҒИ — Атлантика океанининг Экваториал Африка соҳиллари билан туташган жойидаги қўлтиқ. Шим. да Пальмас ва жан. да Лопес бурунлари оралигида. Майд. 753 минг км2. Энг чуқур жойи 5207 м. Г. қ. 2 та қўлтиқ — Биафра ва Бенингга ажратилган. Орол кўп (Биоко, Сан-Томе, Принсипи ва б.). Сувининг шўрлиги 34 — 35%о, йиллик т-раси 25 — 27». Сув қалқиши ярим суткали (2,7 м гача). Гвинея қўлтиғига Конго, Нигер, Вольта, Огове ва б. дарёлар қуйилади. Асосий портлари — Ломе, Лагос, Аккра, Либревиль ва б.