ГЁТТИНГЕН

ГЁТТИНГЕН — Германиядаги шахар, Қуйи Саксония ерида. Аҳолиси 122 минг кишидан зиёд (1997). Машинасозлик, электротехника, аниқ механика (приборлар, асбоб-ускуналар, илмий аппаратура ва б.), оптика саноати ривожланган. Йирик нашриёт ва босмахонаси бор. Г. ўрта асрларда мовут и. ч. маркази бўлган. Мамлакатнинг йирик илмий маркази. Қадимги ун-т (қ. Гёттинген университеты) ва ФА (1751) билан машҳур, 14-а. дан Ганза аъзоси. 1866 й. да Ганновер таркибида Пруссияга ўтган.