ГЮЙГЕНС

ГЮЙГЕНС (Гейгенс; Huyegens) Христиан (1629.14.4 – Гаага – 1695.8.7) нидерландиялик физик, механик, математик ва астроном. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1663), Париж ФА аъзоси ва унинг раиси (1665 й. дан). Лейден ун-тида (1645—47) ва Бред ун-тида (1647—49) ўқиган. Биринчи илмий иши аналитик геометрията бағишланган. Биринчи бўлиб маятникли соатни ихтиро қилган (1657), унинг назариясини яратган, физик маятник тебранишлари қонунларини аниқлаган, зарба назариясига асос солган. Ёруғликнинг тўлқин назариясини ривожлантирган (1678); ёруғликнинг тарқалиш механизмини тушунтириб, унинг номи билан аталувчи (ГюйгенсФренель принципи) ни илгари сурган (1690); анизотропик муҳитда нурнинг иккига ажралишини тушунтириб берган. Р. Гук билан ҳамкорлиқда термометрнинг доимий нуқталари — музнинг эриш нуқтасини ва сувнинг қайнаш нуқтасини аниқлаган. Телескопии такомиллаштирган; ўз номи билан аталувчи окуляр ясаган. Сатурн ҳалқалари ва унинг йўлдоши (Титан)ни кашф қилган (1655). Гюйгенс эҳтимоллар назариясига оид дастлабки асарлардан бирининг муаллифи (1657).

Loading...