ҒАФУР ҒУЛОМ

ҒАФУР ҒУЛОМ (тахаллуси; асл номи Ғуломов Ғафур) (1903.10.5 — Тошкент — 1966.10.7) — Ўзбекистон халқ шоири (1963). Ўзбекистон ФА акад. (1943). Тошкент ш. да Қўрғонтеги маҳалласидаги эски мактаб ва мад-расада, рус-тузем (1916) ва «Ҳаёт» мактабларида (1918) ўқиган. Мустақил ҳаёт йўлини эрта бошлаб, косибчилик, тунукасозлик, ҳарф терувчилик сингари турли касблар билан машғул бўлган. Ўқитувчиларни тайёрлаш курсларини тугатиб, «Чўлпон» (1919), «Ҳаёт» (1924) мактабларида муаллим, болалар уйи (1926), «Урфон» мактабида мудир(1928). «Камбағал деҳқон» (1928 й. дан) ва «Шарқ ҳақиқати» газ. ларида (1929 й. дан) масъул котиб, «Муштум», «Ер юзи» жур. лари ва «Қизил Ўзбекистон» газ. да адабий ходим (1930—42), Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида катта илмий ходим (1943—66). 30-й. ларнинг бошларидан шоир, ҳикоянавис, драматург, таржимон сифатида ижод этиб, «Динамо», «Йигит», «Эгалари эгаллаганда», «Хитойдан лавҳалар» (1931), «Тирик қўшиқлар» (1932), «Кўкан» (1934), «Сизга» (1935), «Чаш-ма» (1939) шеърий тўплам ва достонлари, «Жўрабўза» ҳикоялар тўплами, «Нетай» (1932), «Тирилган мурда» (1935), «Ёдгор», «Шум бола» (1938) қиссалари ва «Мухбир суди» (1929) пьесасини нашр этган. Бундан ташқари, В. Маяковскийнинг «Ҳайқириқ» (1929), Ҳоди Тоқтошнинг «Муҳаббат тавбаси» (1931) достонини ўзбек тилига таржима қилган. Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонини нашрга тайёрлаган.

Ғафур Ғуломнинг ижодий тадрижи 3 даврдан иборат. 30-й. ларни ўз ичига олган 1-даврда Ғафур Ғулом кўплаб шеър, мақола ва очерклар ёзган. Уларнинг аксари даврнинг ўткинчи мавзуларига бағишланган. Ғафур Ғулом шу даврда яратган насрий асарларида халқ ҳаётини, тарихини, турли ижтимоий қатламларга мансуб кишиларнинг руҳий олами ва нутқини мукаммал ифода этган.

Ғафур Ғулом «Нетай» ва «Ёдгор» қиссаларида тасвирланган аёл қаҳрамонлар образи орқали маънавий бузилиш, шарқона ахлоқ меъёрларини оёқости қилиш катта фожиага олиб бориши мумкинлигини кўрсатган.

«Шум бола» қиссасининг бош қаҳрамони образида Ғафур Ғулом ҳаётнингҳар қандай мураккаб ва машаққатли синовларидан ўта биладиган, тегирмондан бутун чиқадиган шўх ва зук-ко бола образини катта маҳорат билан тасвирлаган. Ёзувчи автобиографик характерга эга бўлган бу асари билан ўзбек адабиётига янги бир типни олиб кирган. Миллий бўёқлар билан музайян бўлган бу асар айни пайтда умуминсоний ғоя ва қарашлар билан йўғрилган.

Ижодининг 2-даври — 2-жаҳон уруши йилларида Ғафур Ғулом халқва мамлакат ҳаётида кечаётган фожиавий воқеаларни фалсафий режада идрок ва тасвир этувчи асарларни яратган («Кузатиш»). Уруш йилларида ота-онасиз крлиб, Ўзбекистонга кўчириб келтирилган болалар ҳақидаги «Сен етим эмассан» шеъри юксак инсон-парварлик ғояси ва гуманизми билан ажралиб туради. Ғафур Ғуломнинг «Соғиниш», «Қиш», «Бизнинг кўчада ҳам бай-рам бўлажак» сингари шеърларида уруш мавзуи ўзининг барча қирралари билан акс этган. Ғафур Ғуломнинг урушдан кейинги дастлабки ойларда яратган «Вақт» шеъри алоҳида аҳамиятга эга. Ғафур Ғулом бу шеъри билан ўзбек шеъриятидаги фалсафийинтеллектуал йўналишни янги босқичга олиб чиқди.

40-й. ларнинг 2-ярми — 50-й. лардан шоир ижодининг 3-даври бошланган. Ғафур Ғуломнинг шу даврда яратилган шеърларидаги лирик қаҳрамон энди уруш жароҳатлари малҳам топган, тинчлик, дўстлик сингари қадриятларнинг қадрига етувчи кишидир. Ана шу лирик қаҳрамоннинг руҳий олами кечинмалари Ғафур Ғулом шеърларига ажиб бирёрқинлик багишлаган («Тошкент». «Сизга», «Онахонларга», «Муҳар-рам», «Бир лўст хотираси» ва б.). Айни пайтда илк бор «Турксиб йўлларида» шеърида кўзга ташланган тарих туи-ғуси шу даврда бошқа бир кўринишда. лирик қаҳрамоннинг ғурур ва сурур манбаини ифодаловчи омил сифатида Ғафур Ғулом шеърларига кириб келган («Алишер», «Ўзбек злининг ғуру-ри» ва б.). Шунингдек, шоирнинг «Янги шеърлар», «Шеърлар» (1946). «Ўзбек элининг гурури» (1949), «Шараф қўлёзмаси» (1950). 4 жилдли «Танланган асарлар» (1956—59) сингари тўпламлари шу йилларда нашр этилган.

Ғафур ғулом Ғ 50—60-й. ларда кўпроқ шўро жамиятининг етакчп кучини шараф-ловчи, турли байрамларни олқишлов-чи, халқни пахтаяап мўл ҳосил олишга чорловчи шеърларни ёзишга маж-бурбўлган. Шунга қарамай. у шеъриятга ўзбек тилинннг ширали. рангии ва гўзал қатламларини олиб киришга эришган.

Ғафур Ғулом болаларга бағншланган талайгина шеърлар ҳам езган («Тонготар қўшиғи», 1949: «Бари сеникн». 1953; «Турғун ва ўрдак». 1955; «Бир ғунча очилгунгача», 1958). У туркнй ва форсий тилда езилган шарқ шеъриятининг билимдонларидан ва замонавғги адабий ҳаётнинт фаол кузатувчиларидан бири сифатида Навонй, Атоий. Машраб, Мукимпй, Муҳии. Фурқаг, •Ажзий Хўқандий. Васллй, Агнпгй. Ойбек. Ғайратий, Ҳ. Олимжон, С. Аб-дулла сингари ўзбек шоир ва ёзувчилари, қардош халқлар адабиётининг Нн-зомий, Жомий, Пушкин, Лермон тов, Гоголь, Шевченко, Маяковский, Абай, Тўғалоқ Мўлда, Абдулла Тўқаи, Лоҳутий ва б. машҳур намояндалари тўғрисида кўплаб алабийтанқидий мақолалар ёзган. Шунингдек, Ғафур Ғулом «Кул-гичилик гўғрисида», «Юмор ва сати-ра», «Фольклорни ўрганайлпк» снгггари мақолалар ҳам ёзиб. ҳлжвий алабиётнинг жанр хусуеиятларнга доир қарашларини ўртага ташлаган, ўзбек халқининг бой оғзаки ижолини ўрганипг масалаларига жамоатчилик эътггбори-ии қаратган.

Ғафур Ғуломнинг адабий меросида бадиий таржима катта ўрин тутади. У юқорида тилга олинган таржима асарларидан ташқари, У. Шекспирнинг «Отел-ло». «Қирол Лир» трагедиялари. Ўрдубодийнинг «Беш сўмдик келин», Н. Ҳикматнинг «Бир севги аф-сонаси» пьесалари, М. Козимийнинг «Қўрқинчли Теҳрон» романи, шунингдек, Пушкин. Лермонтов, Некрасов ва Т. Шевченко асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Тошкентдаги метро бекатларггдан бири. маданият ва истироҳат боғи (2003 й. да ушбу боғда унга ҳайкал ўрнатилди. ҳайкалтарош Ж. Миртожнев). наш-риёгматбаа ижоднй уйи. Қўқон адабиёт музейи. гулистон давлат ун-тгг Ғафур Ғулом номи билан аталади. «Шум бола». «Нетай». «Менинг ўгригина болам». «Афанди ўлмайдиган бўллгг» асардари асоеида театр спектакллари ва кино-фильмлар яратилган. 2003 й. да шоир туғилган куннинг 100 йиллиги кенг ни-шонланди. Вас|)отидан сўнт «Буюк хизматлари учун» ордегги билан мукофотданган (2000).

Ас: Мукаммал асар гар тўплами (12 ж. лн). 1 — 10-ж. лар. Т. Сайланма. Т.. 2003.

Ад.: Мамажонов С. Шоир ва замонавийлик. Мамажонов С. Ғафур Ғулом прозаси; Т. Ғафур Ғуломнинг лирик полиялаги мах. орати. Т. 1966: М а – мажоиов С. Услуб жилолари. Т.. 1972: АкбаровА.. Гсфур Гулам, Г.. 1975: кар и м о в Н.. Ғафуп Ғулом поэзияси. Т.. 2003: Назаров Б.. Ғафур Ғулом олами. Т.. 2003: Ғафуп Ғулом ^амонлошлари хотпраспда. «I.. 2003; Сафаров ().. Замонлошлар гонгинингчароқдарн. Ғ>хоро. 2003: Ғафур Ғулом Лндижонла, Аплкжон. 2003.

Наим Каримов.