ҒАФУРЖОН ҚИЗИҚ

ҒАФУРЖОН ҚИЗИҚ Мамаюсупов (1892, Учқурғон тумани Қайқи қиш-лоғи — 1965, Наманган) — халқ қизиқчиси. Отаси Мамаюсуф Мама-юнусов ашулачи ва аскиячи ўтган. 15 ёшидан Нормат оғиз тўдасида қизиқчилик қилган. 1911 — 15 й. лар Анди-жонда Рустам сурнайчи тўдасида, 1918—20-й. лар бошқа турли тўдаларда фаолият кўрсатган. 1923 й. дан наманганда халқ комедияларида кулги-ли, характерли образлар яратган, баъ-зан аёллар ролини ўйнаган, дор устида ҳам қизиқчилик қилган. Чуст (1931—33), Наманган (1938-39) театрларида доирачи бўлган. Аъзам қизиқ, Ориф гармон, Иброҳим қизик, Ака Бухор, Тўра қизиқчилар билан ҳамкорликда ишлаган.

Loading...