ҒАФУРОВ

ҒАФУРОВ Иброҳим (1937.27.12, Тошкент) — адабиётшунос олим, таржимон. Филол. фанлари номзоди (1973). Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1963), бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари (1970—82). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. да бош муҳаррир ўринбосари (1982—95). «Миллий тикланиш» демократик партияси раисининг биринчи ўрин-босари (1995), «Миллий тикланиш» газ. бош муҳаррири (1995 й. дан), партия МК раиси (1996 — 2004). Ғафуровнинг илмий фаолияти адабиётшунослик ва адабий танқиднинг муҳим масалаларига бағишланган. Асарларида бадииятда ҳаққонийлик, инсонийлик. адолат, миллий ўзига хослик ва холислик принципларининг намоён бўлиши ҳодисалари таҳлил қилинган.

Ф. М. ДостоевскийЖиноят ва жазо», «Телба», «Қиморбоз»), Э. Хе-мингуэй («Чол ва денгиз», «Алви-до, қурол»), Ч. Айтматов («Қиёмат», «Чингизхоннинг оқ булути»), Ги де Мопассан («Азизим»), Нозим Ҳикмат («Сурур») романларини, ҳинд илоҳий китоби «Панчатантра»ни, Конфуций ҳикматларини ва б. асарларни ўзбек тилига таржима қилган. «Ғафур Ғулом» (1983), «Мақ-суд Шайхзода» (1987), «Зулфия» (1985), «Бобораҳим Машраб» (1984) ҳужжатли фильмлари сценарийси муаллифи. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1995). 1-, 2 – чақи-риқ Ўзбекистон Олий Мажлис депутати.

Ас: Гўзалликнинг олмос қирралари, Т.. 1963; Жозиба, Т.. 1970; Ёнар суз. Т.. 1973; Ям-яшил дарахт, Т.. 1975; Прозанинг шоири, Т.. 1981; Лириканинг юраги, Т., 1983; Илтижо, Т., 1991; Дил эркинлиги. Т., 1998.

Loading...