ҒАФУРОВ

ҒАФУРОВ Ашир (1876-1941) – ёғоч ўймакори, наққош. Ғ. ижодида ислимий нақш, чока пардозни кенг қўллаган, заминни чекма усулида безаган; дилали ўйма эшик ва дарвозалар устаси сифатида танилган. Ўзбекистон халқ хўжалиги кўргазмаси (ҳоз. Бадиий кўргазмалар дирекцияси биноси)га 2 табақали эшикни тайёрлашда қатнашган, эшик дилалари ва атрофидаги ҳошия нақшларни ишлаган (на-қшлар орасида имзоси бор).

Loading...