ҒАЛЛА ПОЯ БУРГАСИ

ҒАЛЛА ПОЯ БУРГАСИғалла экинлари (арпа, буғдой, айниқса, баҳори экинлар) зараркунандаси. Бўйи 1,6 — 2,8 мм. Ранги қорамтир-бронза тусли, тухуми бир оз чўзинчоқ. Личинкасининг бўйи 5 мм га етади, ранги оқ. Тана бўғимлари майда хитин қалқон-чалар билан қопланган. Зараркунанда қўнғизлик даврида хазон ва бегона ўсимликлар қолдиклари орасида қишлаб, март ойида қишловдан чиқади ва апр. нинг иккинчи ўн кунлигидан тухум қўйишга киришади. 5—7 кундан сўнг тухумдан чиққан личинкалар экинлар поясини кемириб ичига киради ва унинг ички қисми эти билан озиқланади. Битта личинка бир неча пояни шикастлайди. Зарарланган ўсимлик барглари сарғайиб, қуриб қолади. Озиқланиб бўлган личин-калар тупроққа тушиб, ғумбакка айланади.

Кураш чоралари: ғаллани эр-тароқ муддатларда экиш, каратэ (0,2л/га), ципи (0,2 л/га) ва б. ким-евий препаратлар эритмаларини пуркаш.

Loading...