ҒАЛЛАОРОЛ

ҒАЛЛАОРОЛЖиззах вилояти Ғал-лаорол туманидат шаҳар (1973 й. дан), туман маркази. Т. й. станцияси. Вилоят маркази (Жиззах ш.) дан 30 км ғарбда. ТошкентСамарқанд т. й., Катта Ўзбекистон тракти ёқасида. Аҳолиси 23 минг киши (2005). Пахта тозалаш, ғишт, қ. х. техникасини таъмирлаш, сутни қайта ишлаш з-длари, парран-дачилик ф-каси, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. кичик, ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар, қўшма корхоналар фаолият кўрсатади.

Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, клуб муассасалари, Хотира боғи бор. Стадион, спорт заллари, спорт майдончалари ва б. спорт иншо-отлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, дорихона ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Ғаллаоролдан Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Тошкент — Самарқанд электр поезди шаҳар ҳудудидан ўтади.