ҒАЛТАК НЕРВ

ҒАЛТАК НЕРВ (пегуив хгосшеаш) — бош мия нервларинит 4-жуфти; ҳара-катлантирувчи нерв. Ғ. н. нинг бир жуфт ядроси ўрта мияда кулранг модда марказида жойлашган, илдизи марказий кулранг модда орқали миянинг олд елканига ўтиб, қарама-қарши томонидаги Ғалтак нервнинг илдизи билан кесишади, мия оёқчасини эгиб, мия қаттиқ қоби-ғига, сўнг кўз косасининг устки ёриғи орқали кўз косасига кириб, кўз соқ-қасининг устки қийшиқ мускулига боради. Кўз косаси, ғоваксимон бўшлиқ, мия асоси касалликлари ва мияча ўсмасида Ғалтак нерв фаолияти бузилади. Ғалтак нерв фалажланганда кўз соққасининг пастга ва ташқарига ҳаракатланиши қийинлашиб, кўзда ғилайлик ва иккита қилиб кўришдиплопия ва б. кузатилади.

Loading...