ҒАНИЕВ

ҒАНИЕВ Абдуали (1931.21.12 – Тошкент — 1999.8.10) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА акад. (1995), кимё фанлари д-ри (1974), проф. (1977). Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1953). Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида лаб. мудири (1958 й. дан). Илмий ишлари нейтрон активацияси ва экстракцияси усулларини қўллаб нодир металларнинг микроконцентрациясини аниқлашга оид. Ғ. Раҳбарлигида активацион анализнинг радиокимёвий услублари, платиноидлар, олтин ва кумушни желатина ҳосил. қилувчи, жумладан тио ва дитиофосфат кислоталар ҳамда маҳаллий хом ашёдан тайёрланган реагентлар ёрдамида экстрацион концентрлаш ва ажратиш усуллари ишлаб чиқилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1982).

Ас: Методм активационного анализа благородннх и редких металлов, Т., 1977; Зако-номерность трансвлияния в комплексннх соединениях кобальта, Т., 1998.

Loading...